Моуриньо: Россия термаси орзу қилишга ҳақли
Ads

“Манчестер Юнайтед” жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо Россия терма жамоасининг ўз майдонида ўтаётган ЖЧ–2018 турнири ҳақида тўхталиб ўтди.

“Энди ҳар нарса юз бериши мумкин. Россиялик футболчилар бахтли, чунки улар мамлакатга байрам олиб келишди. Кўплаб кучли жамоалар уйига йўл олишди. Россия эса бундан буёғига яққол фаворит билан ўйнамайди.

Россия термаси орзу қилишга ҳақли ва ўз орзусини рўёбга чиқариши мумкин. Хорватия билан ярим финал йўлланмаси учун курашиш мумкин”, – деди португалиялик мутахассис.

Россия терма жамоаси чорак финалда Хорватия билан куч синашади. Учрашув 7 июль куни Сочи шаҳридаги “Фишт” стадионида ўтказилади.