Моуриньо Салоҳ нега "Челси"да ўйнаб кета олмаганини айтди
"Челси" клуби собиқ бош мураббийи Жозе Моуриньо айни дамда “Ливерпул”да порлаётган мисрлик ҳужумчи Муҳаммад Салоҳ нега ўз вақтида “аристократлар” сафида ўйнаб кета олмаганини айтди.
“Салоҳ “Базел”дан “Челси”га кўчиб ўтганида нимжон ва содда бола эди. Кейин у Италияга йўл олди ва “Фиорентина” ҳамда “Рома”да ўйнаб тажриба тўплади. У премьер-лигага қайтганида Европа футболига тўлиқ мослашган топ даражадаги футболчига айланиб бўлган эди. У жуда кучли ва ўзига ишонч билан қайтди. Агар футболчида истеъдод бўлса, у йиллар давомида кучайиб бораверади”, - дейди португалиялик мутахссис.
Эслатиб ўтамиз, Салоҳ 2014-2016 йилларда “Челси” шарафини ҳимоя қилган.
Фикрлар