Моуриньо Саудия клубидан таклиф олди

  • 19 январь, 2024, 17:21
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Рома”нинг собиқ бош мураббийи Жозе Моуриньо Саудия Арабистонининг “Аш-Шабаб” клубидан таклиф олди. Бу ҳақда журналист "Di Marzio" хабар бермоқда.

Tecno

Манбага кўра, 60 ёшли мураббий таклифни рад қилгани йўқ ва томонлар тез орада музокараларни бошлаши мумкин. Саудия Арабистони чемпионатининг 19-туридан сўнг “Аш-Шабаб” турнир жадвалида 11-ўринда бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, Моуриньо 16 январь куни “Рома” бош мураббийлигидан бўшатилган эди. У аввалроқ “Челси”, “Тоттенхэм”, “Манчестер Юнайтед”, “Порту”, “Интер” ва “Реал” клубларини бошқарган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!