Моуриньо: Шу учтасини сотиб, 100 миллион евро ишлаб оламиз

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Таниқли мураббий Жозе Моуриньо“Реал” бош мураббийи этиб тайинлангач, клубнинг трансфер сиёсати ўзгара бошлади.

Diario AS маълумотига кўра, “Қироллик клуби” раҳбарияти шу ёз уч нафар футболчини сотиш орқали 100 миллион евро даромад олиш ва янги ижрочиларга жой бўшатишни режалаштирмоқда.

Клуб ҳужумчи Гонсало Гарсия, чап қанот ҳимоячиси Фран Гарсия ва марказий ҳимоячи Рауль Асенсио билан хайрлашишга тайёр.

Transfermarkt баҳосига кўра бу футболчиларнинг трансфер нархи қуйидагича баҳоланган:

  • Гонсало Гарсия — 30 млн евро;
  • Фран Гарсия — 10 млн евро;
  • Рауль Асенсио — 20 млн евро.

Шунга қарамай, “Реал” раҳбарияти бу ўйинчиларни қимматроқ нархда сотишга ва кўпроқ даромад олишга уринадиган бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!