Моуриньо собиқ жамоасига қарши ўйинда ярим йилдан буён ўйнамаётган Кейнни майдонга туширади

“Тоттенхэм” клуби форварди Харри Кейн узоқ муддатли даволанишдан сўнг соғайди ва яна майдонга тушишга тайёр.

Жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньонинг сўзларига кўра, англиялик тўпурар АПЛнинг 30-туридан ўрин олган “Манчестер Юнайтед”га қарши ўйинни асосий таркибда бошлайди.

Эслатиб ўтамиз, Кейн сўнгги бор 1 январь куни “Саутгемптон”га қарши баҳсда майдонга тушган ва шу ўйинда жароҳат олган эди.

«Тоттенхэм» – МЮ учрашуви 19 июнь куни Тошкент вақти билан соат 00:15 да бошланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)