Моуриньо сўнаётган юлдузни қутқармоқчи

Жозе Моуриньо “Челси” асосий таркибига кира олмаган Тэмми Абрахамни “Рома”да ҳақиқий юлдузга айлантирди.

Энди португалиялик мутахассис “Атлетико”га тегишли бўлган Сауль Ньигесни ҳам Италия пойтахтига олиб келмоқчи.

Аслида Сауль ўтган мавсумни ижара асосида “Челси”да ўтказди. Унинг ҳаракатлари “аристократлар” мураббийларига маъқул келмади ва ярим ҳимоячини Мадридга қайтариб юборишди.

Моуриньо Саулни кўп қирралари очилмаган салоҳиятли футболчи, деб билади ва уни янги даражага олиб чиқишига ишонмоқда.

27 ёшли ярим ҳимоячи фаолияти давомида 470 та учрашув ўтказиб, 54 та гол ва 21 та ассист муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!