Моуриньо талқинига кўра ЕЧЛнинг жорий мавсумдаги рамзий терма жамоаси билан танишинг
Ads

Хабарингиз бор 1 июнь куни Мадридда бўлиб ўтган “Тоттенхэм” ва “Ливерпуль” (0:2) жамоалари ўртасидаги финал учрашувидан сўнг Чемпионлар лигасининг 2018/19 йилги мавсумига расман якун ясалди.

УЕФА расмий сайти мусобақанинг жорий мавсумдаги энг яхши футболчиларидан иборат рамзий терма жамоани эълон қилди. Ўз навбатида португалиялик машҳур мураббий Жозе Моуриньо ҳам ўз талқинига кўра ЕЧЛнинг жорий мавсумдаги энг муносиб футболчиларидан иборат рамзий терма жамоасини тузиб чиқди.

Дарвозабон: Алиссон ("Ливерпуль");

Ҳимоячилар: Трент Александр-Арнольд, Вирджил ван Дейк, Эндрю Робертсон (барчаси - "Ливерпуль"), Маттейс де Лигт ("Аякс");

Ярим ҳимоячилар: Френки де Йонг, Донни ван де Бек (иккаласи - "Аякс"), Кристиан Эриксен ("Тоттенхэм");

Ҳужумчилар: Муҳаммад Салоҳ, Садио Мане (иккаласи - "Ливерпуль"), Лионель Месси ("Барселона").