Моуриньо терма жамоада ишламоқчи

Португалиялик мутахассис Жозе Моуриньо терма жамоада ишлашга қарши эмаслигини билдирди. Бу ҳақда Eleven Sports нашри хабар тарқатмоқда.

“Мен янги мусобақаларда иштирок этмоқчиман. Ҳозир мен Жаҳон ва Европа чемпионатлари ҳақида ўйлаяпман. Мен бу борада ўзимни синаб кўришни узоқ вақтдан буён ўйлаб келаман. Айни дамга келиб эса ўзимни клубга қараганда терма жамоада кўпроқ кўраяпман. Бироқ, менинг бу борадаги иш жойим айнан Португалия терма жамоаси бўлиши шарт деб ҳисобламайман”, - дейди Моуриньо.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ 56 ёшли мутахассисга Бразилия терма жамоасидан жиддий қизиқишлар бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Унинг сўнгги жамоаси эса “Манчестер Юнайтед” клуби бўлганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!