Моуриньо: "Тоттенхэм", "Аякс" ва "Порту" Чемпионлар лигасида узоққа бориши мумкин

“Манчестер Юнайтед” клуби собиқ бош мураббийи Жозе Моуриньо жорий мавсум ЕЧЛда қайси жамоалар сюрприз қилиши мумкинлиги ҳақида гапирди.

“Чорак финалчиларнинг барчасида ғолиблик учун тенг имконият бўлади. Чемпионлик учун фаворит дея эътироф этилаётган “Реал” ва ПСЖ мусобақа билан хайрлашди. Келаси ҳафта “Ливерпуль” ёки “Бавария” ҳам улар қаторига қўшилади.

Масалан “Тоттенхэм” узоққа бориши мумкин, аммо  финалга қадар етиб бориб сенсация қилиши мумкин бўлган “Аякс” ва “Порту” ҳақида ҳам унутмаслик лозим”, - дейди португалиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, "Тоттенхэм" 1/8 финалда "Боруссия" Дортмундни, "Аякс" "Реал"ни, "Порту" эса "Рома"ни мусобақадан чиқариб юборди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!