Моуриньо: Унинг гапи бир пул!

  • 18 Apr 18:45
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Яқинда “Манчестер Юнайтед” юлдузи Поль Погба жамоанинг ҳозирги бош мураббийи Уле-Гуннар Сульшер ва аввалги устози Жозе Моуриньони ўзаро таққослаган эди.

Tecno

Франциялик ярим ҳимоячи португалиялик мутахассис ўзгарувчан экани, ўзига маъқул келмай қолган футболчига умуман имкон бермаслиги, ўзи билан муносабатлари нега бузилганини ҳамон тушунмаслигини айтиб, мураббийнинг характерини танқид қилганди.

Жозе буни жавобсиз қолдирмади.

- Мен Погбанинг гаплари умуман аҳамиятсиз эканини айтмоқчиман. Унинг нима деб ўйлаши мени умуман қизиқтирмайди, - деди Жозе Моуриньо.

Моуринью “Манчестер Юнайтед”ни 2016-2018 йиллар давомида бошқарган. Унинг қўл остида манчестерликлар Европа Лигаси, Англия лигаси кубоги ва мамлакат Суперкубогида ғолиб чиққан.  

Сульшер душманлик қилмайди

Comments

You must be logged in to commet!