Моуриньо:

"Манчестер Юнайтед" собиқ бош мураббийи Жозе Моуринбо янги иш жойи учун ўз талаблари ҳақида айтиб ўтди.

"Менга унвонларни қўлга киритиш учун кураша оладиган лойиҳа керак. Агар узоқ йиллик шартнома берилса, бироқ мақсад кучли 10 таликка кириш бўлса, бундай лойихалар мен учун эмас," - дея айтиб ўтди Моуриньо.

Эслатиб ўтамиз, португалиялик мутаҳассис учун Лондон клублари "Арсенал" ва "Тоттенхэм" давогарлик қилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Минбар

Барча блоглар