Моуриньо: ван Гал сотиб олган футболчиларни мени икки дунёда ҳам олмас эдим

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо “қизил иблислар”нинг олдинги мураббийи – Луи ван Гал олиб борган трансфер сиёсатини танқид қилиб ўтди.

“Унинг даврида МЮ, Ди Мария, Чичарито ва Уэлбек сингари мен сотишни истамайдиган футболчиларни қўйиб юборди.

Бундан ташқари, у томонидан жамоага таклиф этилган яна бир неча футболчиларни мен умуман сотиб олмаган бўлар эдим”, – деб айтиб ўтди португалиялик мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!