Моуриньо Винисиусни огоҳлантирди: Дахлсиз ўйинчи йўқ
Ҳеч кимнинг ўрни кафолатланмаган
«Реал» бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоа ҳужумчиси Винисиус Жуниорнинг ҳолати ҳақида фикр билдирди.
Португалиялик мутахассисдан Винисиус асосий таркибдаги ўрнини йўқотиши мумкинлиги ҳақида савол сўралди.
«Футболчи учун «дахлсиз» деган тушунча йўқ. Умуман олганда, менга бундай қараш ёқмайди. Майдондаги ўйини билангина футболчи шартли равишда дахлсиз бўлиши мумкин холос», – деди Жозе Моуриньо матбуот анжуманида.
«Реал» чоршанба куни Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи учинчи туридан ўрин олган учрашувда ўз майдонида «РБ Лейпциг»ни қабул қилади. Беллашув 22 октябрга ўтар кечаси Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади.
Изоҳлар (0)