Моуриньо: Яна 40 йилдан сўнг фарзандларимизнинг фарзандлари Роналду ким бўлганлиги ҳақида билишади
Ads

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг 5-бор "Олтин тўп" мукофотини қўлга киритгани борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Менинг фарзандларим Пеленинг ўйинларини кўрмаган. Бироқ унинг ким бўлганлигини яхши биладилар. Яна 40 йилдан кейин эса фарзандларимнинг фарзандлари Роналди ким бўлганлигини яхши билишади. Криштиану футбол тарихининг бир қисмига айланиб улгурди.

Мен ва унинг ўртамиз муаммо бўлдими? Бу менинг иш фаолиятимнинг бир қисми. Шуни айта оламанки, менда Роналду билан боғлиқ муаммо йўқ. У билам "устоз - шогирд" формуласида яхши фаолият олиб бордик деб ўйлайман. Бизни совринларни ютиш мақсади бирлаштириб туради. У билан ишлаган 3 йилда эса у футболчи сифатида энг яхши бўла олди, мен эса энг яхши мураббий бўла олдим деб ўйлайман", - деб португалиялик мутахассиснинг сўзларини келтириб ўтди Мarcа нашри.