Моуриньо яна "Реал"га қайтиши мумкин

"Манчестер Юнайтед" клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо яна "Реал" бошқарувига қайтиши мумкин.

Бир қатор испан нашрларининг ёзишича “қироллик клуби” 55 ёшли португалиялик ушбу мутахассисни ҳам жамоа бош мураббийлигига номзодлар қаторига қўшмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Моуриньо 2010-2013 йилларда “Реал”да фаолият олиб борган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!