
Моуриньо яна волонтёр ролида
Лондоннинг «Тоттенхэм» клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо яна волонтёрлик фаолияти билан шуғулланадиган бўлди.
Португалиялик мутахассис клубнинг машғулот базасидан мевалар, сабзавотлар ва яна бошқа маҳсулотларни стадионга етказиб беради. Стадион гаражидан ҳозирда шаҳарнинг нисбатан заиф қатламини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаб келаётган хайрия ташкилоти база сифатида фойдаланмоқда. Бу ерга мева-сабзавотлар ва бошқа маҳсулотларни олиб келишяпти, тақсимлаб чиқишяпти ва сўнгра етказиб беришяпти.
«Мана бу машғулот марказимиздаги боғ, бу ерда бутун жамоа овқатланадиган ресторан учун турли-туман мевалар ва сабзавотлар етиштирилади. Ҳозир бу егуликларни «Тоттенхэм» стадионига етказиб беришмоқда. У ерда егулик маҳсулотларини тарқатиш бўйича марказ ташил этилган. Маҳсулотлар эса стадиондан нисбатан муҳтожроқ инсонларга етказиб берилмоқда. Кейинги ҳафтадан бошлаб мен ўз ихтиёрим билан боғда ёрдамлашаман ва егуликларни стадионга ўзим етказиб бераман», - деди «Бошқача мураббий».
Фикрлар