Моуриньо: Яхши кўрган инсонларимиз билан баъзан дарддошмиз, баъзан эса...

Жозе Моуриньо "Рома" футболчилари билан муносабатлари ҳақида гапирди. 

"Ўйинчилар билан яхши муносабатдамиз ва бу менга баъзида тажовузкор ва танқидийроқ бўлишга имкон беради. Яхши кўрган инсонларимиз билан баъзан дарддошмиз, баъзан эса улар билан баҳслашишимиз мумкин. Бу жараён уларни кўпроқ яхши кўришимизга имкон беради. 

Улар билан ишлаш менга ёқади. Ўйлайманки, футболчилар ўз навбатида мен билан ишлашдан завқ олишади", - деди "бўрилар" устози. 

17 турдан сўнг Рим клуби А Серияда 6-ўринни банд этиб турибди. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!