Моуриньо ёзда Манжукични МЮга олиб келишга ҳаракат қилган, бироқ...

"Манчестер Юнайтед" клуби якунланиб бораётган ёзги трансферлар даврида "Ювентус" форварди Марио Манжукични ўз сафига қўшиб олишга урингани маълум бўди.

Calciomercato нашри тарқатган хабарга кўра 32 ёшли хорватиялик футболчини шахсан “қизил иблислар” устози Жозе Моуриньо жамоасида кўришни истаган. Ўз навбатида Манжукич ҳам инглиз грандининг бу борадаги таклифини жиддий кўриб чиққан. Бироқ, якунда "Ювентус" раҳбарияти ва жамоа бош мураббийи Массимилиано Аллегри уни жамоада қолишга кўндиришга муваффақ бўлишган.