Моуриньо: Златан, инжиқликларинг менга ўтмайди!

 
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо швециялик суперҳужумчи Златан Иброҳимовични Англия чемпионатига келишидан олдин бу ерда дам олишсиз тўп суриш кераклиги ҳақида огоҳлантирганини айтди.
 
Яқинда Златан ҳафтани ўртасида расмий учрашув ўтказиш унга ёқмаслиги ва ҳужумчи бунга ўрганмаганини уқтирган эди.
 
- Мен Иброҳимовичнинг характерини яхши биламан, - деди Жозе Моуриньо. - Шунинг учун унга Англияда дам олиб бўлмаслигини очиқ айтганман. Агар фаолияти зўр ўтаётган бадавлат йигит дам олмоқчи бўлса, Англия премьер лигасига келмаслиги керак. АПЛ энг мураккаб турнир. Иброҳимович бу ерга келиб, нималарга қодирлигини кўрсатмоқда.
 
Златан Иброҳимович жорий мавсумда АПЛда 15 та ўйин ўтказиб, тўққизта гол урди ва жамоасининг энг яхши тўпурари бўлиб турибди.
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!