Моуриньога ҳам ёқадиган футболчи бор экан

“Мец” ҳужумчиси Ҳабиб Диалло фаолиятини Англияда давом эттиришга яқин турибди.

25 ёшли сенегаллик марказий ҳужумчига “Тоттенхэм” ва премьер-лига дебютанти “Лидс” жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Жозе Моуриньо анчадан буён Ҳарри Кейнга ҳужумда ёрдам берадиган ва керак бўлса унинг ўрнини боса оладиган моҳир ҳужумчи қидирмоқда.

Англиянинг ҳар икки жамоаси “Мец” вакиллари билан трансфер бўйича мулоқотни бошлади. Диаллонинг французлари билан яна икки йиллик шартномаси бор. Клуб бу футболчи трансферидан 20 миллион евро ишлаб олишни мўлжалламоқда.

Ҳабиб Диалло муддатидан олдин якунланган чемпионатда 26 та учрашувда 12 та тўп киритишга муваффақ бўлди.

diallo

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!