Моуриньога

Бу ҳақида Туркиянинг "Gunesh" нашри хабар бермоқда. Юқорида тилга олинган манбанинг аниқлик киритишича, агар "Тоттенхэм" клуби чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритса, бу трансфер амалга ошиши мумкинлиги айтилган.

Маълумот учун, 22 ёшли хавбекни "Рома" клуби 2017 йил ёзида Туркиянинг "Истанбул Башакшехир" клубидан сотиб олган. Футболчи жорий мавсум A сериа да 12 та ўйинда қатнашган ва 2 та гол урган. Ундернинг римликлар билан шартномаси 2023 йилнинг июлига қадар мўлжалланган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)