Моуриньога сигнал: Шомуродов зўр формада!

“Рома” жамоаси юқори ўринлар ва Еврокубоклар йўлланмаси учун курашаётган жорий чемпионат якуланишига саккизта тур қолган бир пайтда ҳар бир учрашув муҳим аҳамият касб этади. Римликлар навбатдаги турни 3 апрель куни Генуяда “Сампдория”га қарши ўтказади.

Кейинги пайтда римликлар сафида жуда кам кўринаётган Элдор Шомуродовга Жозе Моуриньо жуда кам ўйин амалиёти бераётган бўлса-да, ҳужумчимиз терма жамоада иштирокидаги ўйинларда зўр формада эканини кўрсатди.

As-roma сайти бунга алоҳида эътибор қаратиб, португалиялик мураббийга Элдорнинг яхши формада эгани ҳақида сигнал берди:

- Шомуродов Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Угандага қарши ўйинида асосий қаҳрамон бўлди. Беллашувда 78 дақиқа ҳаракат қилган Элдор 39, 55, 72-дақиқаларда тўп киритиб, хет-трик қайд этди. Шу орқали, "Рома"да кам ўйнаётган футболчи яхши формада эканини кўрсатиб қўйди. Бу факт Жозе Моуриньони унга кўпроқ ўйин амалиёти беришга ундаши лозим, - деб ёзмоқда мазкур сайт.

IMG_1360

Элдор Шомуродов жорий мавсумда римликлар сафида барча турнирларда 30 та беллашувда майдонга тушган бўлса-да, ўйнаган вақти атиги 999 дақиқани ташкил қилади. Асосан захирадан ўйинга қўшилган ҳамюртимиз шу вақт мобайнида тўртта гол ва бешта ассист муаллифи бўлди.

Эслатиб ўтамиз, яқинда ўзбек футболчисига Бундеслига вакиллари – “Лейпциг” ва “Хоффенхайм”дан жиддий қизиқиш борлиги ҳақида хабарлар тақатилганди.

“Рома” бир ўқ билан икки “қуён”ни урмоқчи

Calciomercato.it сайтининг хабар беришича, “Рома” спорт директори Тьягу Пинто яқинда икки футболчи – Маркос Сенези ва Леонардо Паредес агентоари билан бўлажак трансфер борасида учрашув ўтказгани маълум бўлди. Ҳар икки ўйинчининг манфаатларини бир агентлик ҳимоя қилаётгани боис, Пинто бу иккита трансферни биттада ҳал қилишга уринмоқда.

24 ёшли Маркос Сенезининг “Фейеноорд” билан амалдаги шартномаси бир йилдан кейин якунланади. Буни инобатга олган римликлар айни пайтда 16-18 миллион еврога баҳолаётган футболчини арзон нархда трансфер қилишга умид билдиряпти. Сенезининг ўзи кучлироқ чемпионатга кўчиб мақсадида ҳозирги клуби билан янги келишув имзоламайди.

Тажрибали ярим ҳимоячи Леонардо Паредеснинг ҳолати ҳам шунга ўхшаш. Аргентиналик ярим ҳимоячи келаси ёзда эркин агентга айланади. 27 ёшли ўйинчи айни пайтда ПСЖда асосий таркибга кириши анча қийинлашиб қолган. У барча турнирларда 21 та ўйин ўтказиб, битта гол ва иккита ассист муаллифи бўлди.

Паредеснинг ўзи ҳам илгари бир неча мавсум ўйнаган қадрдон жамоасига қайтишга қарши эмас. Асосий муаммо футболчининг маошига боғлиқ. Ҳозир Леонардо парижликлардан йилига 7 миллион евро оляпти. Табиийки, “Рома”нинг молиявий ҳолати буни кўтара олмайди. Римликлар Паредеснинг маошини пасайтирадиган схемаларни қидирмоқда ва буни амалга ошириш йўли топилса, улар трансферни расмийлаштириш бўйича иш бошлайди.

Маълумотларга қараганда, бу трансферларни амалга ошириш учун Рим клубига 30 миллион евро керак бўлади. Бу сумма “Рома” мутасаддиларига маъқул келмоқда.

0cc2b48277ce56b6a9b0fb1ce94a8341b123ad00

Кристанте садоқат кўрсатмади

“Аталанта”дан “Рома”га олиб келинган Брайан Кристанте кейинги пайтда жуда кўп танқид қилинмоқда. Шу боис, 27 ёшли футболчи Римни тарк этиб, ўзига бошқа жамоа топишга қарор қилди.

2018 йилдан бери “Рома”да ўйнаб келаётган ярим ҳимоячининг амалдаги шартномаси якунланишига ҳали икки йил бор. Бироқ, Кристанте янги битим бўйича таклифларни рад этмоқда ва Римда қолмоқчи эмас.

“Рома” Кристантени мажбуран ушлаб қолмайди ва ёзда 20 миллион евро атрофидаги суммага сотиб юборишга ҳаракат қилади. Харидорлар орасида “Милан” бор. Айни пайтда миланликларга бош мураббийлик қилаётган Массимилиано Аллегри Брайаннинг имкониятларини яхши билади. “Милан” клуби тарбияланувчиси бўлган Кристанте айнан мана шу мураббий қўл остида  А Серияда  дебютини нишонлаган.

photo_3

Моуриньо ўйнатмаётган ҳужумчига Испания грандидан таклиф бор

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!