Моуриньонинг кутилмаган қарори
ПСЖни қабул қилиб олиши кутилаётган Маурисио Почеттино “Тоттенхэм”да қўл остида ўйнаган футболчиларни Парижга олиб келмоқчи.
Маурисио Почеттино “Тоттенхэм”ни беш йил бошқарган. Бу давр мобайнида Сон Хин Мин, Деле Алли, Харри Кейн каби футболчилар ўйини янги босқичга кўтарилган эди.
Шу боис, аргентиналик мураббий биринчи навбатда, “Тоттенхэм”нинг ҳозирги устози Жозе Моуриньога маъқул келмай қолган Дели Аллини олмоқчи. Шунингдек, ўз вақтида “Тоттенхэм”нинг “юраги” бўлган Кристиан Эриксен ҳам қадрдон устози учун “Интер”ни тарк этишга тайёр.
Почеттино Аллидан ташқари, лондонликларнинг асосий дарвозабони Уго Льорисни ПСЖда кўрмоқчи.
Аргентиналик ҳамкасбининг режаларидан воқиф бўлган Жозе Моуриньо ҳеч қайси футболчининг кетишига йўл қўймоқчи эмас.
Фикрлар