Моуриньонинг олдига бормайман!
“Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Неманья Матич ёзда клубдан кетишини эълон қилганидан кейин “Рома” сербиялик футболчини биринчилардан бўлиб ўз сафига чорлаган эди.
Римликлар бош мураббийи Жозе Моуриньо Матичга “Челси” ва “Манчестер Юнайтед”да устозлик қилган.
Қадрдон устози чорловига қарамай, Неманья Матич А Серияда “бўрилар”нинг ашаддий рақиб бўлган “Ювентус”га ўтишга розилик берди.
Матич беш йилдан бери манчестерликлар шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди. Кейинги пайтда унинг асосий таркибга кириши қийинлашиб қолди. Неманья жорий мавсумда барча турнирларда 32 та учрашувда қатнашиб, тўртта голли пас узатди.
Фикрлар