Моуриньонинг "Рома"да қолиш-қолмаслиги кейинги бир неча ҳафта ичида ҳал бўлади

"Рома" раҳбарияти Жозе Моуриньонинг шартномаси билан боғлиқ вазиятни кўриб чиқмоқда.

Пойтахт клуби ҳали "Special One" билан янги шартнома тузиш бўйича расмий музокараларни бошламаган. Бироқ "Corriere della Sera" нашри хабарига кўра, барчаси "Рома" португалияликнинг узоқ муддатли келажагига ишончи ортиб бораётганидан далолат беради. Моуриньонинг ўзи аллақачон римликлар билан янги шартнома имзолашга қизиқиш билдирган.

Кейинги бир неча ҳафта ичида янги шартнома имзолаш ёки имзоламаслиги масаласи ҳал бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!