Моуриньонинг шогирди устозидан юз ўгирди

Жозе Моуриньо ўзининг қўл остида “Манчестер Юнайтед”да ўйнаган Эрик Байини “Рома”га олиб келмоқчи эди.

Бироқ, 28 ёшли футболчи Римга бормайдиган бўлди.

Эрик Байига қизиқаётган жамоалар орасига “Севилья” ҳам қўшилди. Ивуарлик ҳимоячига айнан испан клуби маъқул келмоқда.

Байи 2016 йили Моуриньо таклифига бинеоан “Вильярреал”дан “Юнайтед”га кўчсиб ўтган эди. 38 миллион еврога харид қилинган футболчи асосий таркибдаги жойини қисқа фурсатда йўқотди.

Эрик Манчестердаги олти йиллик фаолияти давомида жами 113 та учрашувда майдонга тушди холос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!