Моуринью:
Ads

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби бош мураббийи Жозе Моуринью кеча бўлиб ўтган “Бенфика”га (1:0) қарши баҳсда рақиб дарвозабони Миле Свиларнинг кўрсатган ўйини ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Мен рақиб дарвозабони маҳоратли эканлигини билардим ва бу ҳақда футболчиларимга ҳам айтдим. Шу боис биз асосан стандарт вазиятлардан гол уришга ҳаракат қилдик. У жуда кўп таваккал қилади. Бироқ, якунда бу унга омад келтирмади”, - дейди португалиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, бельгиялик дарвозабоннинг биргина хатоси якунда майдон эгаларининг мағлубиятига сабаб бўлган эди.