Моуринью "МЮ"ни яна 10 йил бошқаради
“Манчестер Юнайтед” раҳбарлари жамоанинг португалиялик мураббийи Жозе Моуринью билан ўзаро ҳамкорликни яна узоқ муддат давом эттиришни исташмоқда. Аниқроғи, “қизил иблислар” хўжайинлари Моуриньюни камида яна 10 йил “Олд Траффорд”да олиб қолишмоқчи.
Mirror нашрининг маълум қилишича, “МЮ” бошлиқлари Жозе Моуриньюни Сэр Алекс Фергюсоннинг муносиб давомчиси бўлишга ва жамоани яна аввалги даражага олиб чиқишига ишонишмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Моуринью 2015/2016 йиллардаги қониқарсиз натижалари сабаб “Челси”дан истеъфога чиқарилган ва шундан сўнг португалиялик мутахассис ёзда “Манчестер Юнайтед”ни ўз бошқарувига олган эди. Айни дамда Моуринью бошчилигидаги “МЮ” премьер-лиганинг 6-поғонасида бормоқда.
Фикрлар