Мозес "Спартак" учун тиббий кўрикдан ўтмоқда

"Челси" футболчиси Виктор Мозес "Спартак" клубига ўтаётганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Бугун 29 ёшли футболчи Римдаги клиникаларнинг бирида "Спартак" учун тиббий текширувдан ўтган. Агар ҳеч қандай муаммо туғилмаса, "қизил-оқлар" тез орада нигериялик футболчи трансферини эълон қилади. Хабар қилинишича, москваликлар уни кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олади.

Мозес бу мавсум "аристократлар" сафида бирорта ўйинда майдонга тушмади. У ўтган мавсумни "Интер" таркибида ижарада ўтказган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!