Муай тайчиларимиз жаҳон чемпионатида умумжамоа ҳисобида 1-ўринни қўлга киритишди
Таиланднинг Бангкок шаҳрида ташкил этилган муай тай бўйича 15-жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик спортчилар умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритишди.
Ёшлар ўртасидаги беллашувларда Шаҳруз Жўраев (41 кг), Сарварбек Шермуҳаммедов (45 кг), Баҳодир Асқаржонов (46 кг), Баҳромжон Тожиев (32 кг), Камрон Ҳусанов (28 кг) биринчи ўринни қўлга киритишган бўлса, Абдурашид Бахтиёров (26 кг) кумуш ва Мавлонбек Жовлиев (57 кг) бронза медалига сазовор бўлди.
Ўсмирлар ўртасида Темур Жабборов (75 кг), Шаҳриёр Жўраев (60кг) олтин, Дилшодбек Холмирзаев (48 кг), Бобурбек (51кг) Ҳакимов кумуш ва Қобилжон Ҳожиев (57 кг), Абдулҳай Каримов (51 кг), Парвизжон Асроров (67 кг), Сардор Жўраев бронза медали билан тақдирланишди. Қизлардан эса Мадинабону Қодирова (51 кг) иккинчи ўринни қўлга киритди.
Катталар беллашувларида Мироншоҳ Убайдуллаев (54 кг) олтин, Шаҳбоз Муйсинов (57 кг) кумуш ҳамда Жаҳонгир Иномжонов (60 кг) бронза медалини қўлга киритди.
Фикрлар