Мудрик фаолияти АПЛнинг топ-клубида давом эттириши мумкин

  • 3 октября, 2024, 00:00
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Челси” сафида ўзини кўрсата олмаган Михаил Мудрик фаолиятини Англиянинг бошқа бир кучли клубида давом эттириши мумкин. TodoFichajes хабар беришича, украиналик вингерга “Ливерпуль” қизиқиш билдирмоқда.

Tecno

Мерсисайдликлар ёзда клубдан кетиши эҳтимоли бўлган Муҳаммад Салоҳ ўрнига тезкор қанот ҳужумчисини олиб келишмоқчи.

Манбада ёзилишича, “Челси” Мудрикни 50 миллион евро атрофида сотмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Михаил 70 миллион евро эвазига “Шахтёр”дан Лондон клуби сафига қўшилган эди. Футболчи “аристократлар” учун 64 та учрашувда 7 та гол ва 6 та голли узатма амалга оширган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию