Муҳаммад Салоҳ бир бечорани безорилардан қутқарди

“Ливерпуль” ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ уйсиз кимсани безорилар қўлидан қутқариб олди.

“Ливерпуль” уй учрашувларини ўтказадиган “Энфилд” стадионига яқин ёнилғи қуйиш шаҳобчасига кирган футболчи бир гуруҳ ёшлар бир кишини калака қилаётганини кўриб қолади. Салоҳ машинадан тушиб, улар олдига борди.

- Муҳаммад Салоҳ майдондаги каби ҳаётда ҳам мард экан. Безори йигитлар менга айтаётган гапларини эшитиб қолган футболчи уларнинг олдига келиб бир оғиз гап айтди. У “Бир неча йиллардан кейин сизлар ҳам унинг ўрнида бўлиб қолишингиз мумкин”, деди. Кейин менга 100 фунт берди. Мен учун Муҳаммад ҳақиқий қаҳрамон, - деди кўчада яшаб турган 50 ёшли Дэвид Крейг.

Маълум бўлишича, Дэвид Крейг оиласи билан келиша олмай, бир неча йилдан бери “Энфилд” атрофидаги кўчаларда яшаб юрган экан.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!