Муҳаммад Салоҳ: “Ливерпуль”дан ҳафсалам пир бўлди!

“Ливерпуль”нинг кейинги йиллардаги энг зўр тўпурари Муҳаммад Салоҳнинг клуб билан шартномаси якунланишига бир неча ой қолди.

Январдан мисрлик футболчи исталган жамоа билан ҳамкорлик борасида музокарага киришиши мумкин. Бироқ, “Ливерпуль” раҳбариятининг ўз ҳужумчисига янги шартнома таклиф қилмаётгани Салоҳнинг ҳафсаласини пир қиляпти.

Декабрь ҳам келиб қолди ва мен ҳали клубда қолиш таклифини олганим йўқ. Келажагим клубдан кўра, ундан ташқарида шекилли.

Мен кўп йиллардан бери шу клубдаман. Лекин ҳеч нарса менга боғлиқ эмас. Келажагим борасида бирор янгилик йўқ. Мен бу клуб мухлисларини яхши кўраман, улар ҳам мени ёқтиришини биламан.

Ҳозиргача таклиф олмаганим ҳафсаламни пир қиляпти. Ҳали яқин ўртада фаолиятимни тугатиш ниятим йўқ ва мавсумга қараб ўйнайвераман. Бу мавсум Англия Премьер-лигаси ва имкон қадар Европа Чемпионлар лигасида ғолиб чиқишни истайман. Кейин нима бўлишини кўрамиз, - деди Муҳаммад Салоҳ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!