Муҳаммад Салоҳ Майкл Оуэнни пастга “сурворди”

“Ливерпуль” футболчиси Муҳаммад Салоҳ Англия Премьер-лигасининг 18-турида “Арсенал” дарвозасини ишғол қилган эди.

Статистика мутахассисларининг маълумотига кўра, мисрлик футболчи АПЛда урган голлари сонини 151 тага етказиб, лига тўпурарлари рейтингида кучли ўнликка қўшилди.

31 ёшли футболчи рейтингда 150 тўп киритган Майкл Оуэнни ўзидан қуйи поғонага тушириб юборди.

Салоҳ мавсум охиригача рейтингда янада юқори кўтарилиши мумкин. Рўйхатда ундан юқори турган ўйинчилар қуйидаги кўрсаткичларни қайд этган:

Жермейн Дефо (162 та гол), Робби Фаулер (163 та гол), Тьерри Анри (175 та гол), Фрэнк Лэмпард (177 та гол), Серхио Агуэро (184 та гол), Энди Коул (187 та гол), Уэйн Руни (208 та гол), Ҳарри Кейн (213 та гол) ва Алан Ширер (260 та гол).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!