Муҳаммад Салоҳ тарихга номини муҳрлади

Англия премьер-лигасининг биринчи турида “Ливерпуль” сафарда “Норвич” устидан 3:0 ҳисобида йирик ғалабага эришди.

Меҳмонларнинг учинчи голига муаллифлик қилган Муҳаммад Салоҳ тарихий натижа қайд этди. 74-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол этган мисрлик ҳужумчи Англия премьер-лигасида кетма-кет бешинчи маротаба илк турда гол урган ягона футболчига айланди.

Муҳаммад Салоҳ 2017 йили “Ливерпуль” сафига кўчиб ўтганди. Шундан бери машҳур тўпурар ҳар мавсум старт учрашувида гол урмоқда. Африкалик ҳужумчи икки марта Англия чемпионати “Олтин бутса”сини ҳам қўлга киритган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!