Муҳаммаджон Расулов:
Ads

Бугун Биринчи лига жамоалари 32-тур учрашувларини ўтказишади. Унга кўра "Истиқлол" жамоаси ўз майдонида "УзДонгЖу" жамоасини қабул қилади. Учрашувдан аввал мезбонлар ўйинчиси Муҳаммаджон Расуловдан ўйин ҳақида фикрлари билан қизиқдик.

Муҳаммаджон, бугун бўладиган "УзДонгЖу" билан ўйин ҳақида фикрлариз қандай?
- Жамоамиз бугунги ўйинга жиддий тайёргарлик кўряпмиз. "Истиқлол" жамоаси ўз олдига юқори мақсадларни қўймоқда. Шунга яраша шароитлар ҳам яратилиб берилмоқда. Бунинг учун раҳбариятга алоҳида миннатдорчилик билдириб қоламиз.

Демак, жамоада шароитлар яхши шундайми?
- Ҳа албатта, биз учун ҳамма шароитлар яратилган. Фақат футбол ўйнасак бўлгани.
"УзДонгЖу" га қарши ўйинда фақат ғалаба учун майдонга тушамиз. Муҳлисларимизга бугун чиройли шйин намойиш этиб, ғалаба тортиқ этмоқчимиз.

SPORTS.uz учун махсус Азизбек Абдуғаниев.

Минбар

Барча блоглар