
Муҳим голни киритган Шомуродов қандай статистика қайд этди?
Хабарингиз, Италия А Сериясининг 31-турида Клаудио Раньери бошчилигидаги "Рома" "Ювентус" билан куч синашиб,Шомуродовнинг голи эвазига 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. Мазкур учрашувнинг 46-дақиқасида миллий терма жамоамиз сардори захирадан ўйинга қўшилиб, иккинчи бўлимда тўлиқ ҳаракат қилди. У майдонга тушгандан сўнг 3 дақиқа ўтибоқ ҳисобни тенглаштирувчи голга муаллифлик қилди.
Мазкур вақт давомида ҳамюртимиз қайд этган статистика билан танишинг:
Дарвозага йўлланган аниқ зарбалар - 1/1
Дриблинг уринишлари – 2/0
Тўпга тегинишлар сони - 20
Узатмалар аниқлиги - 11/13 (85%)
Кескин узатмалар - 0/1
Узоқ масофага узатмалар – 1/1
Яккакурашлар – 0/2
Иккинчи қаватдаги курашлар - 0/2
Қоида бузарликлари – 1
Унга нисбатан қоида бузилиши – 0
Тўп тортиб олиш – 2
Дриблинг билан алдаб ўтиш - 0
Sofascore ҳамюртимизнинг туринликларга қарши баҳсини 7.2 баллга лойиқ кўрган бўлса, Fotmob портали футболчимизга 7.3 балл қўйди. Бундан ташқари, Flash score нашри эса ҳужумчимизни 7.4 деб баҳолади.
Комментарии