Муҳсин Муҳаммадиев: "Минимум" вазифа бажарилгани учун йигитларга раҳмат
Суперлига 24-турида "Қизилқус" Навоийда "Бухоро" билан куч синашди. Беллашувда кучлар тенг келди - 1:1.
Ўйиндан сўнг меҳмонлар устози Муҳсин Муҳаммадиев учрашув борасида ўз фикрларини билдирди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
- Жанговор ўйин бўлиб ўтди ва учрашув менда яхши таасурот қолдирди. Ҳаво совуқ бўлишига қарамасдан, йигитлар яхши ҳаракат қилишди, дуранг натижага лойиқ ўйин кўрсатишди. Сафардан очко билан қайтиш ҳар доим ёқимли, "минимум" вазифа бажарилгани учун йигитларга раҳмат. Тўғри хатолар ҳам кўзга кўринди, лекин бу футбол, унда хатоларсиз ўйнашнинг иложи йўқ, мураббийлар ҳамма вақт ҳам ўйиндан 100 фоиз қониқа олмайди, дуранг адолатли бўлди, деб ўйлайман.
Энди кейинги икки учрашувни ўз майдонимизда ўтказамиз ва мавсумни юқори нотада якунлашга ҳаракат қиламиз, - деди мураббий.
Фикрлар