Муҳсин Муҳаммадиев: Қаршида ғалаба қозониш ҳар қандай жамоанинг орзуси

"Насаф" - "Бухоро" (1:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Муҳсин Муҳаммадиев ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

- Бугун ажойиб ўйинни ўтказдик, Қаршида ғалаба қозониш ҳар қандай жамоанинг орзуси, биз эплай олдик. "Насаф" кучли ҳурматга сазовор жамоа, кучли мураббий ва жамоанинг аксар ўйинчилари ёш, жисмонан бақуват. Майдон чими ажойиб ҳолатда. Бунақа майдонда ёмон ўйнаш мумкин ҳам эмас. Ўйинга тузган режаларимизни йигитлар аъло даражада бажаришди. Олдинги турда ўз майдонимизда ютқазиб қўйган эдик. Бизда ҳозир барча ўйинлар финалдек. Турнир жадвали шуни тақазо этмоқда.

Ғалаба қозонганимиздан бениҳоятда хурсандман. Барчани муҳим ғалаба билан табриклайман, - деди мураббий.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
TFT
23/09/2019 01:00
Битта ғалаба бн хаволаниб кетманглар яна.Қийин ўйинлар энди бошланади.
Расулжон Тоштемиров
23/09/2019 13:35
Мухсин сен барибир мутахассиз эмасан чупчакни айтаверма
&
Фан
23/09/2019 09:32
Каршида Насафни енгиш хамма клублар у/н орзу эмас, буни уддасидан чиккан анча мунча клублар хам бор.
Тугри, бу Бухоро у/н орзу булиши мумкин эхтимол Каршида унинг биринчи галабасидир, шунинг у/н факат узингиз ва клубингиз(хаммани кушмасдан) номидан гапиришни урганинг.
БУХОРО мухлисларига табрик, Насафчиларга эса сабр.
Jasur Mamataliyev
23/09/2019 11:05
Хозирги кунда Насафнинг ўйини жуда кучли шуни хисобга олиб айтганда мураббийнинг гапида жон бор Бухоро кеча рухий жихатдан яхши тайёорланган ва жамоа жонини бериб ўйнади ва якунда ғалаба қозонди, Насаф хам кучли ўйин кўрсатди аммо рухий томондан шижоати Бухорога енгилди ва бу хисобда хам қайд етди
Абдусамат Жураев
23/09/2019 07:49
Насаф атайин колиб берди энди бошланади бешинчи уриндан пастагали охирги уриндагилага очка улашши ха нима,? 6 уринни олдинг нима унниинчи уртнни олдинг нима пул ишлаб олиш керакку бу колган олтти тур шунака