Муҳсин Мухаммадиев қўл остидаги "Бухоро"нинг натижалари билан танишамиз

"Бухоро" клуби бош мураббийи Муҳсин Мухаммадиев шу йилнинг 9 июнь куни жамоа устозига айланган эди.

Мутаҳассис жамоани умумий 10 та расмий учрашувида ишлади. Натижалар эса кўнгилдагидек эмас.

Тўплар нисбатига эътибор берсак, катта тафовутни кўришимиз мумкин. 10 та баҳсда бор-йўғи 6 та гол урган Мухаммадиев шогирдлари ўз дарвозасидан 28 та тўп олиб чиқди. Жамоага асосан "Пахтакор" ва "Андижон" клублари рақиблик қилди. Ушбу икки клуб бухороликларга 3 мартадан рақиблик қилишди.

"Навбаҳор" клуби эса, 2 маротаба Мухаммадиев бошчилик қилаётган клубга қарши майдонда баҳс олиб борди. "Сўғдиёна" ва "Қўқон-1912" клублари бир маротабадан рақиблик қилишди.

Суперлиганинг 7 та, Ўзбекистон кубогининг 1 та ва Лига кубогининг 2 та баҳсида "Бухоро"ни майдонга бошлаб тушган Мухаммадиевнинг илк беллашуви 16 июнь кунига тўғри келади.

Ушбу санада, ўз майдонида "Пахтакор"ни қабул қилиб, йирик 0:5 ҳисобида мағлубиятга учраган.

Орадан 3 кун ўтиб, Ўзбекистон Кубоги доирасида "Андижон" мехмони бўлган бухороликлар 4:1 ҳисобида ютқазиб қўйишган ва мусобақани тарк этишди.

23 июнь куни Наманганга сафар қилиб, жамоа навбатдаги мағлубиятини қабул қилиб олди. "Навбаҳор" - "Бухоро" 3:1.

Ниҳоят, Муҳсин Мухаммадиев шогирдлари ғалаба қозонишга эришди. 29 июнда, Суперлига биринчи даврасининг якуний беллашуви бўлиб ўтди. Унга кўра, "Андижон" билан ўтган баҳснинг тақдирини ягона гол ҳал қилди.

Давралар оралиғида Лига Кубоги баҳслари бўлиб ўтди. Гуруҳнинг иккинчи, учинчи турларида "Бухоро"га "Пахтакор" ва "Қўқон-1912" жамоалари рақиблик қилишди. Тошкентликларга 1:2 ва қўқонликларга йирик 6:1 ҳисобида ютқазиб қўйишди.

27 июль куни, Суперлига иккинчи даврасининг илк турида "Андижон"га сафар қилган кўҳна шахар жамоаси аламли тарзда 2:0 ҳисоби билан мағлуб бўлишди.

Чемпионатимизнинг 15-турига келиб, жамоа очко қўлга киритди. Бу сафар, "Навбаҳор" клубини қабул қилиб, нурсиз дуранг(0:0) натижа қайд этишди.

Бош мураббий дебютида "Пахтакор"га 0:5 ҳисобида мағлуб бўлган эди. 10 август санасида ҳам, "Бухоро" дарвозасига "шерлар" жавобсиз 5 та гол уришди.

Бугун, яъни 17 августда, Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоасини қабул қилган бухороликлар навбатдаги очкони қўлга киритишди. Мухаммадиев жамоаси жиззахликлар билан 1:1 ҳисобини қайд этишди.

Кўриб турганингиздек Муҳсин Мухаммадиев бошчилигидаги "Бухоро" клуби бор-йўғи 1 маротабагина ғалаба қозона олди. Шу қаторда, 2 та дуранг ва 7 та мағлубият ҳам бор.

Бухороликлар Ўзбекистон Кубоги ва Лига Кубоги мусобақаларини тарк этишга улгуришган ва Суперлиганинг энг сўнгги поғонасидан ўрин олиб туришибди.

Мухаммадиев бошчилигида "Бухоро"нинг расмий ўйинлари:

Суперлига.

16.06.2019. "Бухоро" - "Пахтакор" 0:5.

23.06.2019. "Навбаҳор" - "Бухоро" 3:1.

29.06.2019. "Бухоро" - "Андижон" 1:0.

27.07.2019. "Андижон" - "Бухоро" 2:0.

31.07.2019. "Бухоро" - "Навбаҳор" 0:0.

10.08.2019. "Пахтакор" - "Бухоро" 5:0.

17.08.2019. "Бухоро - "Сўғдиёна" 1:1.

Лига Кубоги.

03.07.2019. "Бухоро" - "Пахтакор" 1:2.

07.07.2019. "Қўқон-1912" - "Бухоро" 6:1.

Ўзбекистон Кубоги.

19.06.2019. "Андижон" - "Бухоро" 4:1.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Нодирбек Ахмедов
18/08/2019 01:06
Бу узбек футболи хечам одам бумайди . Шу ун умид кимасаям булаверади. Курдик буни,пул бн пулсиз камандаларни ахволини. Аксига олгир хакамни" килик"ларини
18/08/2019 03:41
Худо хохласа Нодиржон бир келар Нуравшон вактлари Холовга ухшаган клуб рахбари булса.
Нодирбек Ахмедов
18/08/2019 01:00
Ким экан бу танишайдиган журналист? Бухорони минорига куп Осилмаларинг устинга куласа кийналиб коласанлар
Murod Panjiev
18/08/2019 18:41
Бухоро жамоаси мавсумни охиригача Бакоевга имконият берилганда хозир бу ахволга тушмасди,олдидан окган сувни кадрига етиш керак эди
Абдусамат Жураев
18/08/2019 10:15
Бокоев Бухоролиги эсига тушиб колди булмаса
&
TFT
18/08/2019 06:23
Мўҳсин Бухоро Про-лигага тушмасидан йўқооллл! Кўрдик тренерлигингни.*0*сан.Сандан кўра ўзимизни мураббийлар ўзимизни футболчилар минг маротаба яхши экан.
Fazliddin Abdurahmonov
18/08/2019 00:47
Xalq Maqoli. BULAYDIGAN BOSHDAN MALUM .. .........