Мундиалда "Олтин бутса" талвасаси: Ким етакчи, ким нечта гол урди?

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

2026 йилги жаҳон чемпионатида навбатдаги ўйин куни якунланди. Бугун 1/8 финал босқичи доирасида бир қатор муҳим баҳслар ўтказилди.

Ҳозирча тўпурарлар пойгасида уч нафар футболчи пешқадамлик қилмоқда: Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси, Франция сафида ҳаракат қилаётган форвард Килиан Мбаппе ва Норвегия юлдузи Эрлинг Холанд. 

Уларнинг ҳар бири ҳисобида жорий мундиалда етти тадан гол мавжуд. Шу билан бирга, Мбаппе майдонга Холанд ва Мессига нисбатан бир ўйин кўпроқ тушган.

Англия терма жамоаси ҳужумчиси Ҳарри Кейн олти бор рақиб дарвозасини ишғол қилди. Бу тўпурарларнинг бари мундиалдаги иштирокини давом эттирмоқда. 

Тўпурарлар пойгасининг кейинг ўринларда тўрттадан гол урган Бразилия юлдузи Винисиус Жуниор, Сенегал ҳужумчиси Исмаила Сарр, Испания футболчиси Микель Оярсабаль ва Франция вингери Усман Дембеле бормоқда. 

Шунингдек, Португалия етакчиси Криштиану Роналду ҳозирга қадар учта гол ургани қайд этилган. 

2026 йилги жаҳон чемпионати АҚШ, Мексика ва Канада ҳудудида ўтмоқда. Мусобақа 11 июнда старт олган бўлиб, 19 июль куни якунланади. Амалдаги жаҳон чемпиони сифатида Аргентина терма жамоаси майдонга тушмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!