Мундиалда қаҳрамонга айланган қария Возинья тарихга кирди
Кабо-Верде терма жамоаси дарвозабони Возинья 2026 йилги жаҳон чемпионатида тарихий натижа қайд этди.
Opta статистика маркази маълумотларига кўра, 40 ёшли посбон жорий мусобақада жами 18 марта дарвозасини голдан қутқаришга эришган. Шуларнинг саккизтаси 1/16 финалда Аргентинага қарши кечган драматик ўйинда (2:3) қайд этилди.
Шу билан Возинья бир жаҳон чемпионати доирасида энг кўп сэйв амалга оширган ёши катта дарвозабонлар қаторига кирди.
40 ёш ва ундан катта бўлган дарвозабонлар орасида бир мундиалда ундан кўп сэйв қилганлар фақат иккита дарвозабон бор. Булар инглиз посбони Питер Шилтон — 1990 йилда 28 та, афсонавий италиялик голкипер Дино Дзофф — 1982 йилда 27 та сэйв қайд этган.
Аргентинага қарши мағлубиятга қарамай, тажрибали Возиньянинг ўйини жорий чемпионатнинг энг ёрқин чиқишларидан бири сифатида қайд этилмоқда.

Фикрлар