Мундиалда тўпурарлар пойгасида охирги вазият қандай?

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

2026 йилги жаҳон чемпионатида навбатдаги ўйин куни якунланди. Кун давомида олти беллашув ўтказилди.

Сенегал терма жамоаси Ироқ дарвозасига жавобсиз бешта гол урди (5:0). Норвегия Францияга йирик ҳисобда мағлуб бўлди (1:4). Кабо-Верде ва Саудия Арабистони ўйинида голлар қайд этилмади (0:0). Уругвай Испанияга минимал ҳисобда имкониятни бой берди (0:1). Миср ва Эрон дуранг ўйнади (1:1). Янги Зеландия эса Бельгияга қарши учрашувда катта ҳисобда мағлубиятга учради (1:5).

Ҳозирча тўпурарлар пойгасида етакчиликни аргентиналик ҳужумчи Лионель Месси сақлаб турибди — унинг ҳисобида бешта гол бор. Норвегия ва Бразилия терма жамоалари ҳужумчилари Эрлинг Холанд ва Винисиус Жуниор тўрттадан гол урган. Шунингдек, Франция терма жамоаси форвардлари Килианн Мбаппе ва Усман Дембеле ҳам тўрттадан гол билан пешқадамлар қаторидан жой олган.

2026 йилги жаҳон чемпионати АҚШ, Мексика ва Канада мезбонлигида ўтмоқда. Мусобақа 11 июнда старт олган бўлиб, 19 июлда якунланади. Амалдаги жаҳон чемпиони — Аргентина терма жамоаси.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!