Мундиалга Эрон ўрнига Италия боради?! ФИФА президенти ҳам бу ҳақда гапирди

ФИФА президенти Жанни Инфантино жорий йил Қатарда бўладиган жаҳон чемпионатида Эрон терма жамоаси ўрнига Италия иштирок этиши борасидаги гап-сўзларни инкор қилди.

"Жиддий бўлайлик, илтимос..." деди Жанни Инфантино бу ҳақдаги саволга жавобан.

У, шунингдек, Италия Қатарда бўлиб ўтадиган 2022 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этмаслигини ўйлаб, "йиғлагиси келганини" тан олди.

“Биз жаҳон чемпионатини ҳар 2 йилда ўтказишни муҳокама қилмоқдамиз, чунки бу турнир ақл бовар қилмайдиган ҳиссиётларни келтириб чиқаради.

Италия мундалларда деярли ҳар доим иштирок этиб келган, бошқа давлатлар ҳам ушбу турнирда тез-тез қатнашишни хоҳлайди. Бу борада бошқа мамлакатларга кўпроқ умид бериш ниҳоятда муҳим”, - деди ФИФА президенти.

Бундан аввалроқ ФИФА ижроқўм аъзоси Эвелина Кристиллин Эроннинг ҳам Эроннинг ЖЧ-2022дан четлатилиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларни рад этган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!