Мундиалнинг жароҳати ҳам оғир бўлади! Терма жамоа ва машҳур клуб юлдузи бир йилга сафдан чиқди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Манчестер Юнайтед» клуби ва Уругвай терма жамоаси ярим ҳимоячиси Мануэль Угарте жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичида Эквадорга қарши ўйинда жиддий жароҳат олди. 25 ёшли футболчи майдонни замбилда тарк этди.

Physio Scout маълумотларига кўра, футболчининг муаммоаси тизза бо0ламлари ва мушак шикастланиши билан боғлиқ. Шунингдек, шифокорлар иккитўғлиқ мушакларининг қисқариши кузатилганини қайд этмоқда, бу каби жароҳатларда бу ҳолат кўп учрайди.

Мутахассислар бундай турдаги шикастдан тўлиқ тикланиш учун қарийб бир йилгача вақт керак бўлиши мумкин. 

Угарте 2024 йилда «Пари Сен‑Жермен» клубидан «Манчестер Юнайтед» сафига қўшилган. Ўтган мавсумда у Англия премьер-лигасида 24 та ўйин ўтказди. Уругвай терма жамоаси эса мундиални гуруҳ босқичидан чиқолмай, муддатидан олдин тарк этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!