Мунир "Барселона"да қолади
Каталониянинг "Барселона" клуби раҳбарияти ҳужумчи Мунир Эль-Хаддадининг келажаги борасида якуний қарорга келди.
Marca нашри тарқатган хабарга кўра “кўк-анор ранглилар” бошқа бир ҳужумчи Пако Алькасерни “Боруссия” Дортмундга ижарага бериб юборишгач, 22 ёшли Мунирни “Камп Ноу”да сақлаб қолишга қарор қилишган.
Маълумот учун, Мунир ўтган мавсум "Алавес" сафида ижарада ўтказиб, 37та ўйинда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 14та гол ҳамда 7та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.
Фикрлар