Мураббий жамоа Мессига қарам бўлиб қолганини тан олди

“Интер Майами” бош мураббийи Херардо Мартино жамоа аргентиналик юлдуз Лионель Мессига боғланиб қолганини яширмади.

Европа футболини тарк этган Месси янги жамоаси сафида кетма-кет учта учрашувда дубль қайд этиб, ғалабага муносиб ҳисса қўшмоқда.

- “Интер Майами” Мессига боғланиб қолгани ҳақида сўрашяпти. Бу рост ва биз дунёнинг энг зўр футболчисига суяняпмиз. Буни инкор қилиб бўлмайди. Бу каби саволлар Месси қаерда бўлса, ҳатто, “Барселона” ёки Аргентина терма жамоасида ўйнаса ҳам чиқаверади.

Бахтимизда Лионель Месси ҳозир биз билан бирга ва сўнгги ўйинларда жуда кучли футболчи эканини кўрсатди, - деди Херардо Мартино.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!