Мураббий Роналдуга шарт қўйди

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Эрик тен Хаг кетма-кет олтита учрашувдан бери гол ура олмаётган Криштиану Роналдуги ишончини йўқотмаганини айтди.

Бироқ, португалиялик юлдуз бошланғич таркибга қайтиши учун анча тер тўкишига, нидерландиялик мураббийнинг талабларига мослашишга тўғри келади.

- Энди Роналду биз қўллаётган ўйин услубига мослашиб олиши керак. Чунки у мавсумолди йиғинларини ўтказиб юборган. Агар у бу ишни уддасидан чиқса, ўз қобилияти билан ўйинлар тақдирини ҳал қила бошлайди, - деди Эрик тен Хаг.

“Манчестер Юнайтед” мусобақа жадвалида 12 очко жамғариб, бешинчи ўринга кўтарилиб олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!