Мураббийларимиз "IJF Academy" курсида малака оширишди
6-13 сентябр кунлари Туркиянинг Истанбул шаҳрида Халқаро дзюдо федерацияси томонидан "IJF Academy" мураббийлик курслари бўлиб ўтди.
Бир ҳафталик ўқув-амалий курсларда истеъдодли мураббийларимиздан Наргиза Азимова, Зокиржон Собиров, Геланий Оздаев, Зафаржон Нафасов, Жамшид Худайберганов, Исмоил Қурбонов, Бахтиёр Ўразбоев ҳам ўз малакасини оширди.
ИЖФ томонидан бириктирилган махсус комиссия аъзолари мураббийларнинг маҳоратига баҳо беришди. Мураббийлик курсининг сўнгги куни тегишли сертификатлар ўз эгаларига топширилди.
Мураббийлар малакасини ошириш Федерациянинг мураббийлар таркибини ривожлантириш бўйича тизимли ишларининг муҳим қисмидир. Халқаро тажриба ва замонавий тайёргарлик усуллари мутахассисларимизга машғулот жараёнини такомиллаштириш ва дзюдочиларнинг тайёргарлик сифатини оширишга ёрдам беради.
Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фикрлар