Мурод Алиев: "Бунёдкор" охиригача курашади

Айни дақиқаларда Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби жамоа сафига янги келган футболчиларнинг тақдимот маросимини ўтказмоқда. Маросим аввалида, сўзга клуб бош директори Мурод Алиев сўзга чиқди.

"Биз ўтган йил мақсадимизга эриша олмадик. Яъни ОЧЛга йўл чиқа олмадик.
Клубнинг ҳомийлари билан муаммолар ва ҳисоб-китоблар тез орада ҳал қилинади. Ҳамманинг кайфияти яхши. Бизга ҳеч нарса тўсқинлик қилмайди.

УФА томонидан ёши кичрайтирилган футболчиларга қарши курашаётгани тўгри иш. Лекин Президентимиз афв қилиш борасида таъкидлаб ўтмоқдалар. Шунинг учун умид қиламан Умид Аҳмаджонов уни афв қилишади. Шунинг учун, олдин Дилшодбек Аҳмадалиевни машғулотларга жалб қилган эдик.

Жарима чиққан пайтда биз ҳориж йигинида эдик. Лекин бу қарор тўгри. Аммо буни кўриб чиқишларига умид қиламан.

"Бунёдкор"нинг мақсади битта - оҳиригача курашиш. Пулимиз етадими ёки йўқми, ҳомийларимизни пул етадими йўқми, биз олға қадам ташлашда давом этамиз", - деб айтиб ўтди Алиев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!